Туркия Республикаси тузилганининг 95 йиллиги нишонламоқда — фотолар
Туркияда Туркия Республикасига асос солинганининг 95 йиллиги қизғин нишонланмоқда. Байрам тадбирлари бутун мамлакат бўйлаб, шунингдек, Туркиянинг хориждаги ваколатхоналарида бўлиб ўтмоқда.
Ҳукумат идоралари ва ўқув муассасалари биноларида мамлакатнинг алвон байроқлари ҳилпираб турибди, мактабларда тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда, кўчаларда эса байрам сайллари уюштирилмоқда.
Мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокидаги расмий маросим Мустафо Камол Отатурк мақбарасига гул қўйиш билан ўтказилди.
Туркиянинг Буюк миллий мажлиси (парламенти) 1923 йилнинг 29 октябрида Туркия Республикаси тузилганини эълон қилган эди. Мустафо Камол Отатурк унинг биринчи президенти бўлган.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024