Жаҳон | 12:56 / 30.10.2018
21305
1 дақиқада ўқилади

Россия НАТО кемаларини Азов денгизига киритмайди

Фото: globallookpress.com

Россия НАТО кемаларини Азов денгизига киритмайди. Бу ҳақда Қрим раҳбари Сергей Аксёнов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Киевнинг Азов денгизидаги вазиятни янада кескинлаштириш ва Россияга қарши янги санкцияларга эришиш бўйича уринишлари Киевнинг ўзига зарба беради.

«Азов денгизида НАТОнинг ҳеч қандай кемалари бўлмайди. Мамлакатимиз ўз миллий манфаатларини қатъият ва изчиллик билан ҳимоя қилади, ҳеч ким бунга шубҳа қилмаслиги керак», - дея Аксёновнинг сўзларини келтиради «Известия».

Унинг таъкидлашича, Москва Азов денгизида кескинликни кучайтиришни хоҳламаяпти, шунинг учун НАТО кемалари Украина билан биргаликда машқлар ўтказиш учун бу сувларга киритилмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Азов денгизидаги флотни энг катта қўриқлаш кемаси билан кучайтирганди.

Мавзуга оид