Жаҳон | 15:13 / 15.11.2018
3805
1 дақиқада ўқилади
Европа иттифоқининг Brexit бўйича саммити санаси маълум қилинди
Европа Кенгаши раҳбари Дональд Туск Брюсселдаги матбуот анжуманида Brexit бўйича Европа иттифоқи саммити санасини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Учрашув 25 ноябрь, якшанба куни, соат 9:30да (Тошкент вақти билан 13:30да) ўтказилади. Европа кенгаши раҳбарининг сўзларига кўра, Европа иттифоқига аъзо бўлган давлатлар ҳозирда келишув лойиҳасини кўриб чиқмоқда.
«Мазкур келишув лойиҳаси аъзо давлатлар томонидан таҳлил қилинмоқда. Ҳафта охирида элчилар берилган баҳоларни алмашиш учун учрашадилар. Умид қиламанки, кўплаб изоҳлар бўлмайди», - деди Туск.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Brexit бўйича келишув режаси эълон қилинганди. Шунингдек, ўтиш даври муддати маълум бўлди.