Жаҳон | 12:00 / 18.11.2018
10301
3 дақиқада ўқилади

«Бошқа муқобил режа йўқ». Тереза Мэй парламентга қарши

Фото: The Sun

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши (Brexit) бўйича ўзи тузган режага бирорта муқобил йўқ, деб ҳисобламоқда.

«Буюк Британия ва ЕИ ўртасида минг соатдан ошиқ вақт давомида ўтказилган музокаралардан сўнг шу ҳафта мобайнида биз мамлакатимиз учун муҳим тўхтамга эришдик», — деб ёзган Мэй ўзининг Sun нашрида эълон қилинган мақоласида.

Унинг қўшимча қилишича, чиқишнинг «батафсил шартлари», шунингдек, келажакдаги муносабатларнинг «кенг шарт-шаротлари» бўйича келишувларга эришилган.

«Икки йиллик қизғин меҳнатдан сўнг менинг қатъий фикримча, Британия учун тўғри бўлган қарорга келмоқдамиз. Муқобил режа йўқ. ЕИ билан келишиб олишимиз мумкин бўлган бошқа ёндашув ҳам мавжуд эмас. Мен ўрнатган курс мамлакат учун энг тўғриси ва иш берадиган ягонаси ҳисобланади», — дея қайд этган бош вазир.

Унинг айтишича, парламент аъзолари ушбу келишувни рад этишса, улар «шунчаки мамлакатни бошланғич нуқтага қайтариб олиб бориб қўйишади».

Британия бош вазири Тереза Мэйга ишонсчизлик вотуми билан таҳдид қилаётган сиёсий инқироз 6 июль куни унинг Brexit шартларини юмшатиш бўйича «Чекерс режаси» деб ном олган режасини қўллаб-қувватлашга вазирларни мажбурлаши ортидан бошланган. Шундан сўнг, таъсир кучи катта бўлган консерваторлар — ЕИдан чиқиш масалалари бўйича вазир ва ТИВ раҳбари, шунингдек вазирлар маҳкамасининг бир неча қуйи мансабдорларининг истеъфоси рўй берган. Ўшанда ҳукмрон Консерватия партиянинг раҳбарлик қилаётган қўмитаси бош вазирга ишончсизлик вотуми эълон қилиш бўйича овоз бериш жараёни ўтказиш учун бир неча бор мурожаат қилган.

Мэй мана шу ҳафта ичида ЕИ билан Brexit тўғрисидаги келишув лойиҳасини ҳукуматга мажбурлаб ўтказгач, сиёсий инқироз янада чуқурлашди. Вазирлар маҳкамаси оддий кўпчилик билан ҳужжатни маъқуллаган, бироқ кўплаб мансабдорлар бош вазирнинг хатти-ҳаракатларидан ҳам, ҳужжатнинг ўзидан ҳам норози бўлишган. Норозилик сифатида Brexit масалалари бўйича, меҳнат ва пенсиялар бўйича вазирлар истеъфога чиққан, уларнинг ортидан яна бир неча вазир ўринбосарлари иш ташлашган.

Овозлари айниқса қаттиқроқ чиқаётган «ЕИдан муросасиз чиқиш» тарафдорлари Мэйни Brexit ғоясига хиёнатда ва Британияни Европа назорати остида қолдиришни истаётганликда айблаб чиқишмоқда. Муросасиз «ажралиш» тарафдорларининг бир қисми бош вазир ҳамда ҳукуматнинг истеъфосини талаб қилмоқда.

Мавзуга оид