Bloomberg: НАТО совуқ урушга қайтмоқда
Шимолий Атлантика альянси Норвегияда кенг кўламли машқларни ўтказди, улар НАТО ўзининг дастлабки рақибига, шунингдек, совуқ уруш 2.0’га қайтаётганини кўрсатади, деб ёзмоқда Bloomberg.
Trident Juncture («Ягона уч айрили найза») ҳарбий машқлари ғарб альянсининг ҳудудни босиб олиш ёки уни қўшиб олишга тайёр бўлган душман томонидан эҳтимолий ҳужумга билдирадиган муносабати сценарийси эди, деб ёзади агентлик.
Материалда таъкидланишича, ушбу машқлар душман томонидан ядро қуролидан фойдаланиш сценарийсини ўз ичига олмаган. НАТО мансабдор шахслари ҳарбий машқлар душман сифатида маълум бир давлатни назарда тутмагани ҳақида айтишганига қарамай, эҳтимолий тажовузкор мамлакат аниқ эди, деб ёзмоқда Bloomberg.
Хусусан, россиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Гольцнинг сўзларига кўра, «агар марсликлар ҳисобга олинмаса», фақат Россия Норвегияга ҳужум қилиши мумкин.
«Ҳам шу, ҳам шунга ўхшаш Россия машқлари сценарийси ва уларда қатнашувчи қўшинлар сони шундан далолат берадики, биз совуқ уруш вақтидаги ҳарбий қарама-қаршиликка қайтдик», - деди Гольц.
Ўзининг аниқ мақсадидан ташқари, НАТО машқлари сиёсий мақсадга ҳам эга - Москва учун АҚШ амалдаги маъмуриятининг икки хил позициясига қарамай, Шимолий Атлантика альянси аъзоси мақоми катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблайди ҳозирда Латвия президенти Раймонд Вейониснинг маслаҳатчи сифатида ишлаётган, бундан аввал кўп йиллар мобайнида Британия армиясида хизмат қилган Янис Кажоциньш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Польша ҳарбий соҳада Россияни босиб туриш мақсадида ҳамкорлик қилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:38
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
20:13 / 24.12.2024