Жаҳон | 15:15 / 02.12.2018
8729
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Скрипаллар иши бўйича Россияга қарши санкцияларнинг иккинчи қисмини киритмоқчи

Фото: AP Photo/Luis M. Alvarez

АҚШ маъмурияти Скрипаллар иши бўйича Россияга қарши санкцияларнинг иккинчи қисмини киритмоқчи. Бу ҳақда ТАСС Давлат департаменти вакилига таяниб хабар берди.

"Биз санкциялар ҳақидаги қарордан хурсанд эмасмиз, аммо қонунчилик талабларини бажарамиз", деган Давлат департаменти вакили.

АҚШ томонидан Скрипаллар иши бўйича санкцияларнинг биринчи қисми 27 августда киритилганди. Ўшанда Давлат департаменти агарда Москва 90 кун ичида қатор кўрсаткичларни бажармайдиган бўлса, у ҳолда янги санкциялар жорий этилишини билдирганди.

Санкцияларнинг иккинчи қисмида икки томонлама дипломатик муносабатлар даражасини пасайтириш ёки ҳатто тўхтатиб қўйиш, Россияга озиқ-овқат маҳсулотларидан ташқари Американинг ҳар қандай маҳсулотини экспорт қилишни ҳамда Қўшма Штатларга Россия маҳсулотлари импортини тақиқлаш, Россия ҳукумати назорати остидаги ҳар қандай авиакомпания самолётларини АҚШга қўниш ҳуқуқидан маҳрум қилиш каби чоралар кўзда тутилган.

Мавзуга оид