Хитойлик эркак фалажланган онасини 15 йил орқасида опичлаб юрди
Хитойлик 37 ёшли эркак иш топиш илинжида у шаҳардан бу шаҳарга 15 йил орқасида фалажланган онасини опичлаганча кезиб юриб, онаизорига бўлган чексиз муҳаббати ва садоқатини намойиш қилди.
Ван Сяньцян исмли бу эркак фалажланган онасини парваришлаган отаси 2003 йилда вафот этгандан кейин барча ишларини ташлаб, она қишлоғига қайтиб, онасига ғамхўрлик қила бошлаган.
У янги иш излаб онаси билан шаҳарма-шаҳар кезиб юришига тўғри келган. Бўйи 1,5 метр келадиган эркак денгиз касаллигининг оғир шаклидан азият чеккани сабабли автомобилда юра олмайдиган онасини орқасида олиб юришига тўғри келган.
Ван иш топиш мақсадида паст маошга ҳам рози бўлган, бироқ онасига овқат тайёрлаш ва оз вақтга бўлса ҳам тоза ҳавога олиб чиқа олишга имкони бўлиши учун иш берувчилардан бемалолроқ иш жадвали белгилаб беришларини илтимос қилган. Шу сабабли эркакни “жуда кўп нарсани истаётганликда” айблаб, унга мунтазам рад жавоби беришган. Ван 2015 йилдагина бир йилда 6 ойгина ишловчи тикувчилик фабрикасида ўзига тўғри келадиган ишни топа олган.
Фабрика навбатдаги марта ишдан тўхтаб турганда она ва ўғил қишлоқларига қайтишга қарор қилишган. У ерда уларга қишлоқдошлари ёрдам қўлини чўзишган. Қишлоқ кенгаши Ванга фаррош бўлиб ишлаш имконини берган ва онаси билан икковига ҳукумат томонидан субсидияланувчи, улар учун махсус қурилган уй тақдим қилган.
Ваннинг воқеаси Хитойдаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини тўлқинлантириб, улар унинг онаизорига ногиронлар аравачаси сотиб олиш учун пул йиғишга қарор қилишган.
Мавзуга оид
15:03 / 10.12.2024
Хитой коронавирус Уҳан лабораториясида яратилганини рад этди
15:02 / 10.12.2024
Олимлар экологик тоза қуёш батареяларини ишлаб чиқариш усулини топди
20:48 / 09.12.2024
Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи марта Си Жинпинг билан суҳбатлашди
19:51 / 24.04.2023