Жаҳон | 08:55 / 14.01.2019
6818
1 дақиқада ўқилади

АҚШ сенатори Трампга шатдаун бўйича маслаҳат берди

Фото: AFP

Америкалик республикачи сенатор Линдси Грэм АҚШ президенти Дональд Трампга ҳукумат ишини вақтинчалик тиклашни маслаҳат берди. Бу ҳақда Fox News хабар қилмоқда.

Грэмнинг фикрича, шатдаунни вақтинчалик бекор қилиш Трампга Мексика билан чегарада девор қуришни молиялаштириш бўйича музокараларда муваффақиятга эришишга ёрдам бериши мумкин.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Трамп АҚШда чегарадаги инқироз туфайли фавқулодда ҳолат режимини жорий этиши мумкин.

Грэмнинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати ишини қайта тиклаш фавқулодда ҳолат режими жорий этилишини кечиктириш имконини яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШдаги шатдаун тарихдаги энг узоғига айланганди.

Шанбага ўтар тунда (Тошкент вақти билан соат 09:00) шатдауннинг 22-куни бошланди. Америка ҳукумати иши 2018 йил 22 декабрда тўхтаб қолганди.

Мавзуга оид