Жаҳон | 18:37 / 16.01.2019
5380
1 дақиқада ўқилади

Камерунда қуролланган жангарилар 36 кишини ўғирлаб кетишди

Фото: AFP / Martin Van der Belen

Камерун жануби-шарқида қуролланган жангарилар 36 кишини ўғирлаб кетишди, деб хабар берди Journal du Cameroun нашри.

Нашрнинг билдиришича, жангарилар Кумба шаҳри билан Буэа шаҳрини боғловчи йўлда иккита автобусни тўхтатишган ҳамда йўловчиларнинг ҳужжатларини йиғиб олиб, ўзларини бутазор томонга олиб кетишган. Автобус ҳайдовчиларига эса Кумба шаҳрига қайтиб кетишни буюришган.

Айни пайтда йўловчиларнинг қаерда эканлиги номаълум, уларни қидириш ишлари давом этмоқда.

Камерунда кейинги вақтда жиноятчилик билан боғлиқ вазият ёмонлашди. Илгари тинч деб ҳисобланган ҳудудларда ҳам талончилик ва ўғирлик ҳолатлари кучайган.

Мавзуга оид