Туркия Манбиж шаҳрида Сурия ҳукумати қўшинлари бўлишига қарши чиқди
Сурия ҳукумати қўшинлари мамлакат шимолидаги Манбиж шаҳрига кирмасликлари керак. Туркия ТИВ расмий вакили Ҳами Аксой ана шундай баёнот билан чиқди.
«Халқ мудофааси кучлари» Башар Асад қўшинларининг Манбиж шаҳрига киришига йўл қўймасликлари керак», деди у.
Бундан ташқари, Аксой «Суриядан Америка қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши «Халқ мудофааси кучлари» ва «Демократик иттифоқ» партияси террорчиларининг фойдасига ишламаслиги кераклигини қайд этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган йилнинг 19 декабрида Суриядан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини маълум қилди. Америка расмийларининг сўзларига кўра, 2 мингдан ортиқ қўшиннинг олиб чиқиб кетилишига 60 кундан 100 кунгача вақт кетади.
Мавзуга оид
21:04 / 22.12.2024
Туркияда тиббий вертолёт шифохона биносига урилиб, қулаб тушди
11:37 / 22.12.2024
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:42 / 20.12.2024