Ўзбекистон | 08:46 / 22.01.2019
10497
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули тайинланди

Ўзбекистон Дубай шаҳридаги (Бирлашган Араб Амирликлари) бош консулни тайинлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Алишер Саломов Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги (БАА) бош консули лавозимини эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ва чет элдаги консуллик муассасалари томонидан 2018 йил давомида нечта консуллик ҳаракатлари амалга оширилгани хабар берилганди. 

Мавзуга оид