Жаҳон | 15:26 / 28.01.2019
16252
1 дақиқада ўқилади

Абэ Курил ороллари бўйича битим қандай шартда имзоланишини айтди

Фото: kremlin.ru

Япония бош вазири Синдзо Абэнинг маълум қилишича, Россия ва Япония жанубий Курил ороллари бўйича тинч битим имзолашнинг уддасидан чиқа олади. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, бу унинг парламент очиқ сессияси вақтидаги чиқиши давомида рўй берган.

«Бизнинг халқлар ўзаро ишонч ва дўстликни чуқурлаштириб, ҳудудий муаммога ечим топади ҳамда тинч битимни имзолайди», - деди Абэ.

Шу билан бирга, Япония етакчисининг ишонч билдиришича, битим 1956 йилги Қўшма декларация бандлари асосида имзоланади. Аниқлик киритилишича, бу ҳужжатда Токиога Курил ороллари жанубий қисмини бериш истисно этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россияликлар Курил ороллари бўйича ўз фикрини билдирганди.

Мавзуга оид