Жаҳон | 22:49 / 05.02.2019
4254
1 дақиқада ўқилади

БМТда денгиздаги жиноятлар кўлами ошганидан хавотир билдирилди

Фото: РИА Новости

Охирги йилларда денгиздаги жиноятлар кўлами ва турлари кўпаймоқда ва жаҳон ҳамжамияти бунга қарши қатъийроқ чораларни кўриши лозим.

Таъкидланишича, айни вақтда БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси бошқа давлатлар билан Адан кўрфазида кемаларга ҳужум қилиш, муҳожирларни ташиш ва террорчиларни таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилади.

Шунингдек, бошқарма Атлантика океанида кокаин, Ҳинд океанида эса героиннинг ноқонуний айланмаси, Сулавеси денгизида одамларни пул олиш мақсадида ўғирлаш, Атлантика, Ҳинд ва Тинч океанларида ноқонуний ов қилишга қарши кураш олиб боради. Бошқарма зиммасидаги яна бир муҳим масала Ўрта ер денгизида муҳожирларни ташиш ҳисобланади.  

Шу муносабат билан тегишли чоралар кўришга қарор қилинган.

Мавзуга оид