Кремль Путин ва Татаристон раҳбари ўртасидаги муносабатларга ойдинлик киритди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ўртасидаги муносабатларда қандайдир кескинлик бор ёки йўқлиги ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилмоқда.
Путин 12 январь куни Қозон шаҳрида миллий лойиҳани амалга оширишга бағишланган учрашув давомида Миннихановга танбеҳ берди.
Кремль вакили сўзларига кўра, давлат раҳбарининг Татаристон етакчисига бўлган «эътибори» президент унинг ишидан мамнун эмаслигини англатмайди.
«Ҳақиқатдан, Путин ва Минниханов ўртасидаги муносабатлар жуда ишончли. Путин Татаристонда қандай иш олиб борилаётганини қадрлайди, шунинг учун бундай ўзига хос муносабат, ҳазил аралаш гап давлат раҳбари қандайдир қаттиқ муносабатда экани ёки норозилигининг белгиси эмас», - дея хулоса қилган Песков.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Татаристон президенти бир кунда икки марта Путинни ранжитганди.
Мавзуга оид
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
13:18 / 24.12.2024