Жаҳон | 13:02 / 01.03.2019
37955
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг бой одамлардан бири саратонга чалинди

Фото: AP Photo/Andrew Harnik

Las Vegas Sands Corp бош ижрочи директори ва дунёдаги энг бой одамлардан бири, 85 ёшли Шелдон Адельсон саратон касаллигига чалинган. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.

Қайд этилишича, у аллақачон тегишли даволаниш жараёнини бошлаб юборган.

Агентликдан аниқлик киритилишича, таҳлилчилар ва инвесторлар билан телефон орқали конференцияни ўтказиб юборганидан сўнг, компанияда Адельсоннинг саломатлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини пайқашган.

«Бу дори воситалари қабул қилиниши туфайли юзага келган салбий асоратлар бўлиб, улар унинг сафар қилиш ва мунтазам тарзда ишлаш имкониятларини чеклайди», - дея таъкидлаб ўтди компания вакили.

Қайд этилишича, миллиардер Республикачилар партиясининг ҳомийларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун: Шелдон Адельсон 1933 йил 6 августда туғилган, асли келиб чиқиши яҳудий бўлган америкалик тадбиркор. 2014 йил маълумотларига кўра, унинг бойлиги 38 миллиард долларга баҳоланади.

Мавзуга оид