Жамият | 17:01 / 01.03.2019
10394
1 дақиқада ўқилади

Вагондаги тўшак орасига яширилган пневматик қурол қисмлари фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

“Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Москва-Тошкент” йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу шахс вагон тўшагига ўраб яширган ҳолда 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмларини мамлакатимизга олиб киришга уринганлиги аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Шунингдек, фуқаро С.Х. қиймати 112 миллион сўмдан кўпроқ 173 граммдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний равишда юртимизга олиб келаётган вақтида божхоначилар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.

Мавзуга оид