Жаҳон | 14:53 / 05.03.2019
9336
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко КХШТда “носоғлом вазият” юзага келганини айтди

Фото: Михаил Метцель/ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)да носоғлом вазият пайдо бўлган, деб ҳисобламоқда.

"Айни пайтда КХШТда носоғлом вазият юзага келган. Ҳеч бўлмаса оддийгина масала – бош котиб тайинланишини олайлик", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sputnik Беларусь.

Эслатиб ўтамиз, илгари КХШТ бош котиби бўлган Арманистон вакили Юрий Хачатуров лавозимидан озод этилганди. Ереван КХШТга аъзо давлатларга ташкилот бош котибини алмаштириш жараёнини бошлашни таклиф қилган.

Ўтган йили КХШТга аъзо давлатларнинг Остона шаҳридаги учрашувида ташкилотнинг янги бош котиби тасдиқланмаганди. 

КХШТга Арманистон, Беларусь, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон киради.

Мавзуга оид