Самарқандлик «Умарбой» қанча пулни талон-торож қилгани маълум бўлди
Самарқанд вилоят ҳокимлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вилоят бўлимлари раҳбарияти ва суд раислари иштирокида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилмоқда. Унда вилоят миқёсидаги кўплаб муаммоли ҳолатларга ойдинлик киритилди.
Самарқанд вилоят прокурори ўринбосари Сирожиддин Усмонов халқ орасида «Умарбой» деб танилган Олим Ражабов фуқароларга қанча миқдорда зарар етказгани ҳақида гапирди. Прокуратура мулозимининг айтишича, Олим Ражабов «Афросиёб Хосият Бегим Макони» номли МЧЖ очган ва Самарқанд шаҳрининг қатор ерларида кўп қаватли уйлар қурган.
Маълум бўлишича, Даҳбед ва Мироншоҳ кўчаларида кўп қаватли уйлар қурган Олим Ражабов фуқаролардан 50 миллиард 578 миллион сўм миқдорида маблағни талон-торож қилган (яъни шунча миқдорда ноқонуний қурилган уйларни сотган). МИБ томонидан Олим Ражабовга тегишли 20 миллиард 600 миллион сўмлик мол-мулк мусодара қилинган.
Мавзуга оид
17:18 / 13.01.2025
Самарқанд шаҳрида бир кунда 5 эркак вафот этди. Улар ароқдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда
12:42 / 12.01.2025
Учта вилоятда энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди
20:55 / 11.01.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги темирйўл қатнови йўлга қўйилиши мумкин
16:57 / 11.01.2025