Жамият | 15:56 / 22.08.2019
25295
1 дақиқада ўқилади

Рязанда нефть қолдиғини тозалаш вақтида ўзбекистонлик мигрант ҳаётдан кўз юмди

Фото: КП-Рязань

Жорий йилнинг 20 август куни Рязандаги собиқ «Химволокно» заводи ҳудудида мазут (нефть қолдиғи)ни сақлаш учун мўлжалланган резервуар (суюқлиқ ёки газ сақланадиган катта идиш)ни тозалаш пайтида уч киши номаълум модда билан заҳарланди. Натижада, 26 ёшли эркак ҳаётдан кўз юмди, 27 ёшли икки киши жабрланди, дея хабар қилмоқда маҳаллий ОАВ.

Фото: КП-Рязань

Ҳаётдан кўз юмган шахс ва жабрланган - Ўзбекистон фуқаролари. Учинчи эркак уларга ёрдам беришга ҳаракат қилган ва у ҳам номаълум модда билан заҳарланган.

Жабрланувчилардан бири оғир аҳволда, у жонлантириш бўлимига ётқизилган. Иккинчиси ўртача оғирликда бўлиб, касалхонага олиб кетилди.

Мавзуга оид