Жаҳон | 20:00 / 08.10.2019
16129
1 дақиқада ўқилади
АҚШда бир тонналик қовоқ етиштирилди
АҚШда оғирлиги кичик автомобил оғирлигидек келадиган қовоқ етиштирилди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Коннектикут штатидаги Topsfield Fair фестивалида ғайриоддий катта қовоқ тақдим қилинди. Уни маҳаллий фуқаро Алекс Ноэль етиштирган.
Қовоқнинг оғирлиги 1040,7 кгни ташкил қилиб, Ноэль у билан маҳаллий рекордни ўрнатган ва танлов ғолиби сифатида 8,5 минг долларлик мукофотни қўлга киритган.
Бироқ ушбу қовоқ мутлақ рекордчи ҳисобланмайди. Гиннес рекордлар китобига энг катта қовоқ сифатида Бельгияда етиштирилган 1190,4 кглик қовоқ киритилган.
This giant pumpkin, weighing in at nearly 2,300 pounds, just set a new local record at the Topsfield Fair in Massachusetts https://t.co/zIiZcFdziP pic.twitter.com/8KgEFI55gU
— CNN (@CNN) October 8, 2019