Жаҳон | 17:50 / 16.10.2019
13037
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коалицияси ўзининг Сурия ва Туркия чегарасидаги базасини йўқ қилди

Фото: U.S. Army / Sgt. Nicole Paese

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Айн-ал-Араб шаҳри ҳудудидаги базасидан ўз кучларини олиб чиқиб кетганидан сўнг базани йўқ қилди, деб хабар берди САНА агентлиги.

Якшанба куни курдлар ва Дамашқ ўртасида Сурия шимоли-шарқига ҳукумат қуролли кучларини киритиш тўғрисида келишувга эришилгач, Манбиж тумани, Табка базаси ва шаҳри ҳамда илгари “Сурия демократик кучлари” назоратида бўлган Айн-Исса ва Тел-Тамр шаҳарлари ҳукумат кучлари назоратига топширилди.

Америкалик ҳарбийлар Табка, Айн-Исса ва Манбиждаги базаларини ҳам тарк этди.

Курдлар ва Дамашқ ўртасидаги келишувга кўра, Сурия армияси турклар ҳужумини қайтариш ва маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш учун чегара олдидаги бутун ҳудудни эгаллаши лозим.

Мавзуга оид