Жамият | 14:58 / 15.11.2019
5135
2 дақиқада ўқилади
Реклама

S&P Global Ratings «Ориент Финанс» банкнинг узоқ муддатли рейтингини оширди

2019 йил 14 ноябрь куни «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентлиги ХАТБ «Ориент Финанс» банкнинг юқори молиявий кўрсаткичларга эришганлигини инобатга олиб, унинг узоқ муддатли рейтингини «B-» дан «B» гача оширди ҳамда банкнинг қисқа муддатли рейтингини «Ижобий» прогнози билан «B» босқичда тасдиқлади. 

ХАТБ «Ориент Финанс» рейтингларининг оширилиши банк фаолиятида эришилган юқори молиявий кўрсаткичлар ва кредитлаш суръатларининг ўсиши натижасида банк капиталининг сезиларли даражада ошганини акс эттиради.

Қайд этиш жоизки, 2019 йил январ ойида «S&P Global Ratings» халқаро рейтинг агентлиги томонидан ХАТБ «Ориент Финанс» кредит рейтинглари прогнози «Барқарордан» «Ижобий»га қайта кўриб чиқилган эди.

Якин 12-18 ой давомида банк молиявий кўрсаткичлари жорий ҳолатда қолиши таъминланса, хусусан, капитални барқарор бошқариш сиёсати давом эттирилиб, кредитлаш жараёнида йўқотишлар бўлмаса ҳамда банк бизнес фаолиятида ўсиш суръатлари кузатилса ХАТБ «Ориент Финанс» банкка берилган «Ижобий» прогнози рейтингини янада кўтариш имконияти мавжуд.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид