Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди
АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга кутилмаган ташриф билан келди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
🚨MOMENTS AGO🚨
— Dan Scavino Jr.🇺🇸 (@Scavino45) November 28, 2019
President @realDonaldTrump visits U.S. Soldiers at Bagram Airfield in Afghanistan.... pic.twitter.com/HpHd6PxEqn
Трамп ҳарбийлар билан мулоқот қилиб, улар билан суратга тушган.
Шунингдек, АҚШ президенти ташриф давомида афғонистонлик ҳамкасби Ашраф Ғани билан учрашган. Трампнинг таъкидлашича, у “Толибон” билан музокараларни қайта бошламоқчи, чунки толиблар “келишув тузишни” исташмоқда.
Трампнинг Афғонистонга ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан эълон қилинмаган.
Оқ уй раҳбарига сафари вақтида рафиқаси Мелания, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О'Брайен ва АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси бошлиғи Марк Милли ҳамроҳлик қилган.
Бу Трампнинг Афғонистонга илк ташрифи ҳисобланади. АҚШ президенти Афғонистонга америкалик ҳарбийларни АҚШда 28 ноябрда нишонланувчи Шукроналик куни билан табриклагани келган.
Таъкидланишича, бу ташриф Трампнинг жанговар ҳаракатлар бораётган давлатга иккинчи ташрифи саналади: Оқ уй эгаси 2018 йил декабрда ҳам Ироққа кутилмаган ташриф амалга оширганди.
Мавзуга оид
17:13 / 25.12.2024
Ўзбекистон Афғонистон аҳолисига инсонпарварлик ёрдами ва «Саломатлик» поездини жўнатди
17:10 / 25.12.2024
Покистон Афғонистондаги нишонларга ҳаводан зарба берди
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
17:52 / 07.12.2024