Спорт | 20:34 / 29.12.2019
10529
2 дақиқада ўқилади

France Football ўн йилликнинг рамзий терма жамоасини тақдим этди

Нуфузли француз нашри France Football дунёнинг энг яхши футболчиларидан тузилган охирги ўн йилликнинг рамзий терма жамоасини тақдим қилди.   

Журнал жаҳон футболида топширилувчи энг нуфузли мукофот – “Олтин тўп” таъсисчиси ҳисобланади. Шу сабабли футболчиларнинг ўн йиллик терма жамоасига танлаб олинишида уларнинг “Олтин тўп”га даъвогарлар ўнталигига кирганлари бош мезон қилиб олинган. 

Шу тариқа ўн йиллик терма жамоаси қуйидагича кўриниш олган:

Икер Касильяс (“Реал” Мадрид учун ўйнаган, ҳозирда “Порту” шарафини ҳимоя қилади), Филипп Лам (“Бавария”), Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”), Серхио Рамос, Марсело, Лука Модрич (барчаси “Реал”), Хави Эрнандес, Андрес Иньеста (“Барселона” ўйинчилари), Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал” Мадрид учун ўйнаган, ҳозирда “Ювентус” ўйинчиси), Неймар (“Барселона” учун ўйнаган, ҳозирда “Пари Сен-Жермен” ўйинчиси).

Мавзуга оид