АҚШ Эрон зарбаси вақтида 11 ҳарбийси жабрланганини тан олди
АҚШнинг марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эрон томонидан Ироқдаги базалар ўққа тутилганда 11 америкалик ҳарбий жабрланганини тасдиқлади.
Аввалроқ Defense One нашри АҚШдаги ҳарбий манбаларга таяниб, 8 январда эронлик ҳарбийлар томонидан ўққа тутиш вақтида 11 америкалик жабрлангани, уларда мия чайқалиши жароҳати бўлиши мумкинлигини маълум қилган. Таъкидланишича, ҳарбийлар Кувайт ва Германиянинг Ландштулидаги госпиталларга даволаниш учун эвакуация қилинган.
“Бу ҳарбийлар хизматга яроқли деб топилгандан кейин Ироққа қайтишлари кутилмоқда”, деб айтган CENTCOM вакили капитан Билл Эрбан.
Эрон генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан 8 январда АҚШнинг Ироқдаги иккита базасини ракетадан ўққа тутганди. Ҳужумдан кейин АҚШ президенти Дональд Трамп ва Пентагон америкалик ҳарбийлардан ҳеч ким жабрланмаганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
20:58 / 24.12.2024
Bloomberg: Россияга Эрон қуролларининг чорак қисмини бизнесмен Ҳусайн Шамҳаний етказиб бермоқда
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024