Жаҳон | 14:45 / 21.01.2020
15313
1 дақиқада ўқилади

Қироллик унвонидан воз кечган шаҳзода Ҳарри Буюк Британияни тарк этди

Фото: АР/ТАСС

Британия шаҳзодаси Ҳарри Канадага - турмуш ўртоғи Меган Маркл ва ўғли Арчининг ёнига келди, деб хабар берди Sky News телеканали.

Телеканал эълон қилган видеоёзувда Ҳаррининг Ванкувер оролидаги аэропортда самолёт трапидан тушаётгани ва автомобилга ўтираётгани тасвирланган. Шаҳзода Ҳарри оиласи билан Канадада яшаши кутилмоқда.

Аввалроқ Букингэм саройи шаҳзода Ҳарри ва унинг рафиқаси Меган энди қироллик унвонларидан фойдаланмаслигини ва бундан кейин давлат маблағларини олмаслигини эълон қилганди. 

Бу шуни англатадики, 2020 йил баҳоридан бошлаб улар энди «зоти олийлари» деб номланмайди. Аммо улар Сассекс герцоги ва герцогиняси бўлиб қолади, шаҳзода Ҳарри туғилишида мерос қолган унвонини сақлаб қолади. 

Ҳарри ва Меган шунингдек, Виндзордаги уйни таъмирлаш учун Буюк Британия бюджетидан сарфланган 2,4 миллион фунтни қайтариб беради.

Мавзуга оид