«Пахтакор» - «Навбаҳор» учрашуви ҳаками жазоланди
Бугун, 2 март куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳакамлик қўмитаси йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.
«Унда Coca Cola Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» – «Навбаҳор» учрашуви ҳакамлиги ҳам кўриб чиқилди. Учрашув бош ҳаками Илгиз Танташевнинг ушбу учрашувдаги фаолияти ЎФА ҳакамлар қўмитаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилди. Бунинг натижасида бош ҳакам томонидан ўйин тизгини қўлдан чиқарилгани ва интизомий қарорларидаги хатолари сабабли 1 ой муддатга Суперлига ўйинларидан четлатилиб қуйи лигага туширилди» - дейилади хабарда.
Маълумот учун, ушбу ҳакам «Пахтакор» - «Навбаҳор» (2:1) ўйинида ҳар икки жамоадан бир футболчини четлатган ва учрашувдаги ҳакамлик меҳмон клубнинг шикоятига сабаб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Про-лига баҳслари апрель ойидан бошланиши кутилмоқда. Шундай бўлган тақдирда, жазога кўра қуйи лигага равона қилинган Танташев Про-лигада ишламай, бир ойдан кейин яна Суперлига баҳсларига қайтади.
Мавзуга оид
21:04 / 29.11.2024
Ўзбекистоннинг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси номи учун даъвогарлар эълон қилинди
22:54 / 05.08.2024
Париж-2024. Марокаш – Испания ўйинида ўзбекистонлик бош ҳакам жароҳат олиб майдонни тарк этди
19:04 / 16.03.2024
UZCARD ЎФА ва ПФЛ расмий ҳамкорига айланди
14:59 / 19.02.2024