Жаҳон | 23:13 / 06.03.2020
7236
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Меркелга Туркия ва ЕИ ўртасидаги қочқинлар бўйича келишувни қайта кўриб чиқиш кераклигини айтди

Ўтган ҳафтада Туркия мигрантларнинг янги тўлқинини тутиб тура олмаслигини билдириб, қочқинлар учун ЕИ билан чегараларини очиб юборганини маълум қилди.

Фото: DPA

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Германия канцлери Ангела Меркелга “Туркия ва ЕИ ўртасидаги қочқинлар бўйича келишув бажарилмаётгани туфайли уни қайта кўриб чиқиш зарур”лигини айтди.

Бундан ташқари, Туркия раҳбари "Греция ЕИнинг таъсис шартномаси ва Женева конвенциясини инкор қилишга уриниши халқаро ҳуқуқ нормаларига зид" эканлигини қайд этди.

Ўтган ҳафтада Туркия мигрантларнинг янги тўлқинини тутиб тура олмаслигини билдириб, қочқинлар учун ЕИ билан чегараларини очиб юборганини маълум қилди. Шундан сўнг минглаб мигрантлар Европага ўтиш илинжида Греция чегарасига ёпирилди.

Маълумотларга кўра, 29 февралдан 5 мартгача Грецияга ноқонуний ўтиш учун қилинган 34 минг 778та уринишнинг олди олинган. Жами 244 киши ҳибсга олинган.

Греция ҳукумати мамлакатга 1 мартдан кейин келган мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда

Мавзуга оид