Жаҳон | 21:34 / 30.05.2020
6311
2 дақиқада ўқилади

Миннеаполис мэри шаҳардаги тартибсизликларни бошқа штатлардан келганлар уюштираётганини айтди

Миннеаполисда тартибсизликлар уюштираётганлар бу шаҳар аҳолиси эмас, деб маълум қилди шаҳар мэри Жейкоб Фрей.

Унинг сўзларига кўра, Миннеаполис аҳолиси шаҳарда содир бўлаётган тартибсизликлардан қўрқувга тушган.

"Буни амалга ошираётганлар Миннеаполис аҳолиси эмас, улар бу шаҳар, бу ҳудуддан эмас", - деди Фрей.

У ҳафта бошида шаҳарда асосан тинч намойишлар бўлганини, аммо "вазият бошқача тус олгани"ни айтди.

Қўшни Сент-Пол шаҳри мэри Мелвин Картер ҳам шаҳарда норозилик намойишлари вақтида қўлга олинганлар бошқа штатларда яшайдиганлар эканлигини билдирди.

25 май куни Миннеаполис шаҳрида 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойдни қўлга олиш чоғида полициячи уни ўлдириб қўйди. Флойднинг ўлими хабарига жавобан Миннеаполисда полиция зўравонлиги ва ирқий тенгсизликка қарши намойишлар бошланиб кетди. Шаҳарда тартибсизликлар, талончилик ва биноларга ўт қўйишлар юз берди. Миннеаполис марказида бир неча йирик ёнғин рўй берди, кўплаб дўконлар тўлиқ ёниб кетди. 

Мавзуга оид