Жамият | 12:43 / 15.06.2020
6195
1 дақиқада ўқилади

TIKA Сардоба фожиаси жабрдийдаларига гуманитар ёрдам етказмоқда

 Туркиянинг мувофиқлаштириш ва ҳамкорлик агентлиги (TIKA) Сардоба фожиаси жабрдийдаларига яна бир гуманитар ёрдам жамламасини етказиб бермоқда. Бу ҳақда Туркия элчихонаси матбуот маслаҳатчиси Давут Гази Бенли хабар берди.

 4000 дона кўрпа-тўшак, ёстиқ ва ётоқ жамламаларини ўз ичига олган гуманитар ёрдам 7та юк ташувчи машинада етказиб берилади. Ушбу инсонпарварлик ёрдами, бугун 2020 йил 15 июнь соат 16:00да, Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт комплексида ташкил этиладиган маросимда, Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурайё Эр ва TIKA агентлиги раҳбари Жамолиддин Туней жаноблари томонидан Сирдарё ҳокимлигига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу Туркия давлат ташкилотлари ва тадбиркорларининг айни йўналишдаги биринчи ёрдами эмас. Бундан олдин Ўзбекистонда яшаётган турк диаспораси вакиллари «Сардоба» фалокати туфайли қийин вазиятда қолган сирдарёликлар учун хайрия акцияси ўтказиб, 686,5 млн сўм ва 10,3 минг доллар маблағ йиғишгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид