T-Mobile ва AT&T иш ўринларини қисқартирмоқда
AT&T яқин ҳафталарда 3,4 мингдан ортиқ иш ўрнини қисқартирмоқчи. Бунга дўконларнинг ёпилиши натижасида қисқарадиган юзлаб иш ўринлари кирмайди.
Американинг T-Mobile US алоқа оператори иш ўринларини режалаштирилганидан кўра тезроқ қисқартиришни бошлади.
Компания неча кишини ишдан бўшатишини маълум қилмади. 2019 йил охирида компанияда 53 минг киши ишлаётганди.
Шу билан бирга, T-Mobile бош ижрочи директори Майк Сиверт компания янги вакансияларга 5 минг ходимни ёллашни режалаштираётганини маълум қилди.
T-Mobile’нинг рақобатчиси AT&T Inc харажатларни қисқартириш чоралари доирасида бир неча минг ишчисини бўшатиш режасини тақдим этди.
AT&T яқин ҳафталарда 3,4 мингдан ортиқ иш ўрнини қисқартирмоқчи, деб ёзади The Wall Street Journal. Бунга дўконларнинг ёпилиши натижасида қисқарадиган юзлаб иш ўринлари кирмайди. Компания коронавирус пандемияси фонида онлайн-савдога ўтишни тезлаштириб, дўконларини ёпмоқда.
Мавзуга оид
17:54 / 16.11.2024
T-Mobile уяли алоқа оператори хитойлик ҳакерлар ҳужумига учради – ОАВ
11:37 / 15.06.2018
Дунёдаги энг йирик телекоммуникация компанияси 85 млрд долларлик харидни амалга оширди
09:43 / 30.04.2018
АҚШдаги энг йирик иккита уяли алоқа оператори бирлашмоқда
20:35 / 04.01.2018