Жаҳон | 21:33 / 29.06.2020
5236
1 дақиқада ўқилади

Туркия парламентининг 3 депутати коронавирусга чалинди 

Туркия парламентида Халқлар демократик партияси вакиллари бўлган 3 депутатнинг коронавирус таҳлили натижалари мусбат чиқди.

Фото: AFP

Turkish Minute нашри хабарига кўра, депутатлар парламентдаги фаррошлардан бирида ўтган ҳафта коронавирус аниқлангандан кейин парламентнинг бошқа аъзолари билан бирга тест топширган.  

Вирусга чалинган депутатларнинг исмлари ошкор қилинмаган. Шуниси маълумки, уларнинг барчаси тиббий назорат остига олинган ва оғир аломатларга эга эмас.

Охирги маълумотларга кўра, Туркияда коронавирусга чалинганлар сони 200 мингдан, вафот этганлар сони 5 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.  

Мавзуга оид