Ҳокимларнинг айрим ваколатлари бошқа органларга ўтказилди
Чет тилларини ўргатувчи ўқув марказлари, дорихоналар ва риелторларга лицензия бериш ҳокимликлар ваколатидан чиқарилди.
Ўзбекистонда ҳокимликларнинг лицензиялаш ва рухсат беришга оид бир қанча ваколатлари бошқа давлат органларига ўтказилди. Тегишли ҳукумат қарори 7 июль куни имзоланган.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, ҳужжат билан,
- чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш фаолиятини лицензиялаш – Халқ таълими вазирлиги ва вилоят халқ таълими бошқармаларига;
- дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш – Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига;
- риэлторлик фаолиятини лицензиялаш – Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига;
- алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилишга рухсат этувчи махсус гувоҳномалар бериш – туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилги давлат дастури лойиҳасида ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш, уларга хос бўлмаган ва такрорланувчи функцияларни тегишли органларга ўтказиш белгиланган.
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев шу йил бошида парламентга қилган мурожаатида ҳам айтиб ўтганди.
«Амалдаги қонун ҳужжатларида ҳокимликларнинг 300га яқин вазифа ва функциялари назарда тутилган. Шундан 175таси мазмун-моҳиятига кўра ҳокимларнинг асосий вазифалари тоифасига кирмайди ва турли идораларнинг функцияларини такрорлайди», – деганди давлат раҳбари.
Мавзуга оид
18:02 / 21.12.2024
Фаолиятда қонун бузилиши, сертификатсиз ўқитувчилар ва норози ота-оналар – “NEWTON ACADEMY” ўқув маркази ҳақида нималар маълум?
20:33 / 25.11.2024
Қиммат сотилган дориларнинг пули харидорларга қандай қайтариляпти?
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
11:53 / 06.10.2024