Жаҳон | 23:49 / 15.07.2020
11501
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон президенти Арманистоннинг КХШТга мурожаатига изоҳ берди

Арманистон-Озарбойжон чегарасида 12 июль куни бошланган қуролли тўқнашувлар уч кундан буён давом этмоқда. 

Фото: Anadolu

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан чегарада содир бўлган воқеаларга КХШТнинг алоқаси йўқлигини маълум қилди.

"Жавоб ҳаракатларимиздан сўнг Арманистон дарҳол КХШТга мурожаат қилди ва ёрдам сўради. КХШТнинг бунга нима алоқаси бор? Озарбойжон Арманистон чегарасини бузмади", - деди Алиев.

Унинг сўзларига кўра, "КХШТнинг барча аъзолари Озарбойжоннинг дўстларидир".

"Табиийки, Арманистондан ташқари", - деб қўшиб қўйди Озарбойжон президенти.

Арманистон-Озарбойжон чегарасида 12 июль куни бошланган қуролли тўқнашувлар уч кундан буён давом этмоқда.  Ҳар икки томондан қурбонлар бўлди.

Аввалроқ Арманистон ташқи ишлар вазири Зограб Мнацаканян КХШТ бош котиби билан телефон орқали мулоқотида Арманистон-Озарбойжон чегарасидаги вазият тўғрисида батафсил маълумот берганлиги хабар қилинганди.

Мавзуга оид