Жаҳон | 18:20 / 21.07.2020
17884
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон бутун фронт чизиғи бўйлаб вазият кескинлашганини маълум қилди

Бокунинг маълумот беришича, 12 нафар озарбойжонлик ҳарбий ҳалок бўлган. Арманистон тўрт нафар аскари ҳалок бўлгани, ўн нафар ҳарбий жароҳатланганини маълум қилди.

Фото: AP Photo / PanPhoto/Armenian Defense Ministry Press Service

Озарбойжон мудофаа вазирлиги бутун фронт чизиғи (Қорабоғ) бўйлаб вазият кескинлашганини ва арман ҳарбийлари оғир жароҳатланганини маълум қилди.

"Озарбойжон ва Арманистон чегарасидаги вазият кескинлигича қолмоқда. Рақиб фронтнинг турли йўналишларида ўқотар қуроллар қўллаб ўт очишни тўхтатиш режимини бузмоқда. Бўлинмаларимиз рақибнинг фронт чизиғидаги фаоллигини бартараф этмоқда. Превентив чоралар натижасида Арманистон армиясининг икки ҳарбий хизматчиси оғир жароҳатланди", - деди Озарбойжон мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари полковник Вагиф Даргяхли.

 Озарбойжон-Арманистон чегарасидаги тўқнашувлар 12 июлдан бери давом этмоқда.

Бокунинг маълумот беришича, 12 нафар озарбойжонлик ҳарбий ҳалок бўлган. Арманистон тўрт нафар аскари ҳалок бўлгани, ўн нафар ҳарбий жароҳатланганини маълум қилди.

 Тўқнашувларда ҳар икки томон бир-бирини айбламоқда.

Мавзуга оид