Ўзбекистон | 22:02 / 02.09.2020
34273
2 дақиқада ўқилади

ДТМ: Интернетда тарқалиб кетган тест саволлари масаласида суриштирув ўтказилмоқда

Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг телефондан фойдалангани ҳақида интернетда тарқалган маълумотларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Ҳозир ижтимоий тармоқларда бир абитуриентнинг қўлида телефон билан ўтиргани ёки яна бирининг телефон орқали гаплашгани акс этган видео ва суратлар тарқалмоқда.

Бу расмлардан бирининг олинган вақтига эътибор берадиган бўлсак, у 14:19да олинган. Телефон ёки соат камеранинг соати нотўғри бўлиши мумкин, деб ўйлаш мумкин бўлса ҳам, бошқа аниқлаштирувчи жиҳатлар бор. Масалан, стадионнинг поли кўк рангда. Бундай стадион Андижонда бор, лекин унинг поли ҳозирги ҳолатда оқ ва кўк ранг аралаш қилиб бўялган. Аввалроқ вилоятда кириш имтиҳонлари репетиция қилинганда стадион кўк рангда бўлган», – деди Сардор Ражабов 2 сентябрь кунги брифингда.

Унинг айтишича, тест китобчаларининг сурати тарқалган ҳолатлар ҳам тегишли хизматлар томонидан ўрганилмоқда. Агар абитуриент имтиҳонга тақиқланган воситалар олиб киргани аниқланса, у имтиҳондан четлаштирилади. Агар назоратчилар сусткашлик қилган бўлса, уларга нисбатан чора кўрилади.

Мавзуга оид