«Формула-1»: Валттери Боттас Россия босқичида ғалаба қозонди
Mercedes жамоаси аъзоси Валттери Боттас “Формула-1” автопойгаларининг Россия босқичида ғалаба қозонди. Пойга Сочидаги “Сочи-Автодром”да бўлиб ўтди.
Бу ғалаба 31 ёшли финнинг Россия босқичидаги иккинчи ғалабасидир. У бундай натижага 2017 йилда ҳам эришганди.
2-ўринни Red Bull пойгачиси Макс Ферстаппен эгаллади. Етакчи учликдан амалдаги чемпион, Боттаснинг жамоадоши Льюис Ҳэмилтон ҳам жой олди. Британиялик пойгачи Россияда ғалаба қозонганда, пойгадаги жами ғалабалар бўйича афсонавий Михаэл Шумахернинг рекордини қайтарган бўларди. Бироқ унга буни амалга оширишда старт олдидан олган иккита 5 сониялик жаримаси тўсқинлик қилди.
Умумий жадвалда Ҳэмилтон 205 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Сочидаги пойга ғолиби Боттас 161 очко билан 2-ўринни, Ферстаппен 128 очко билан 3-ўринни эгалламоқда.
Пойгаларнинг навбатдаги - 11-босқичи 9-11 ноябрь кунлари Германиядаги Нюрбургринг трассасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
18:40
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
18:12
FT: «Орешник» Ғарб ускуналаридан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилмоқда
17:09
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36