Илҳом Алиев «озод қилинган ҳудудларда» Озарбойжон байроқлари кўтарилганини айтди
Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, «муваффақиятли қарши ҳужум операцияси давом этмоқда».
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғнинг Озарбойжон армияси эгаллаган ҳудудларида мамлакат байроқлари кўтарилганини айтди. Бу ҳақда Haqqin.az хабар бермоқда.
«Қарши ҳужум натижасида босиб олинган айрим ҳудудлар озод қилинди. Озод қилинган ҳудудларда Озарбойжон байроғи кўтарилди», — деди Алиев Покистон элчиси билан суҳбатда.
Алиевнинг таъкидлашича, «муваффақиятли қарши ҳужум операцияси давом этмоқда».
«Биз ўз еримизда жанг қиляпмиз. Тоғли Қорабоғ – Озарбойжоннинг тарихий қисми. Тоғли Қорабоғ Озарбойжоннинг ажралмас қисми ҳисобланади ва халқаро ҳамжамият Озарбойжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олади», — деди у.
Тоғли Қорабоғда қуролли тўқнашувлар 27 сентябрда бошланди. Ҳар икки томон ердан ва ҳаводан бир-бири томонга зарбалар бермоқда. Ҳар икки давлатда ҳарбий ҳолат эълон қилинган.
Мавзуга оид
18:40
The Times AZAL самолёти ҳалокатига оид янги тафсилотларни баён қилди
17:09
Azerbaijan Airlines Россиянинг 10 та шаҳрига парвозларни тўхтатди
16:36
Озарбойжон президенти маъмурияти Чеченистоннинг қурбонларнинг оилаларига ёрдамини рад этди
20:58 / 26.12.2024