Жаҳон | 22:28 / 06.10.2020
10366
1 дақиқада ўқилади

Байден Эрдўғанни Аё Софияга музей мақомини қайтаришга чақирди

Туркия олий маъмурий суди 10 июлда Аё София музей-ибодатхонасининг масжидга айлантирилишига рухсат берган, шундан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳақидаги тегишли фармонни имзолаганди.

Фото: Arild Vågen

АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Аё София ибодатхонасини масжидга айлантириш тўғрисидаги июлда қабул қилган қарорини ўзгартиришга чақирди.

"Мен Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Аё София ибодатхонасини масжидга айлантириш тўғрисида яқинда қабул қилган  қарорини ўзгартиришга ва бу хазинага аввалги музей мақомини қайтариш, у ерга киришга барчага, жумладан православларга тенг ҳуқуқ берилишини кафолатлашга чақираман", - дейилади Жозеф Байденнинг сайтида.

Туркия олий маъмурий суди 10 июлда Аё София музей-ибодатхонасининг масжидга айлантирилишига рухсат берган, шундан кейин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳақидаги тегишли фармонни имзолаганди.

Август ойида Эрдўған Истанбулдаги музей мақомига эга Хора ибодатхонасини масжидга айлантириш топшириғини бергани тўғрисида хабар тарқалди.

Мавзуга оид