Энг харидоргир 5G-смартфонлар номи маълум қилинди
Энг юқори учталикни Samsung смартфонлари банд этди.
Samsung смартфонлари 5G-қурилмалари бозорида энг харидоргир смартфон бўлди. Бу ҳақда Strategy Analytics агентлиги маълум қилди.
2020 йилнинг биринчи чораги маълумотларига кўра, Samsung Galaxy S20+ 5G энг оммабоп смартфон бўлган. 5G-смартфонлари бозорида унинг улуши тўққиз фоизни ташкил этган. Қайд этилишича, ушбу смартфонга Ғарбий Европа, Жанубий Корея ва Шимолий Америка бозорларида талаб катта бўлган.
Иккинчи ўринга саккиз фоиз улуш билан Samsung Galaxy S20 Ultra 5G, учинчи ўринга эса беш фоиз улуш билан Samsung Galaxy S20 5G жойлашган.
Юқори бешталикка шунингдек, Huawei P40 Pro 5G ва Huawei Mate 30 5G смартфонлари кирган. Ушбу смартфонларнинг ҳар бири бозорда беш фоиздан улушга эга.
Strategy Analytics агентлиги раҳбари Кен Хайерснинг қайд этишича, йилнинг иккинчи ярмида бозордаги ҳолат ўзгаради.
«Apple Samsung ва Huawei ҳукмронлигига якун ясашини кутмоқдамиз», деди у.
Samsung октябрь ўрталарида Samsung A42 5G смартфонини тақдим этди. У ўз йўналишидаги энг арзон модель ҳисобланиб, нархи 455 доллар туради.
Мавзуга оид
18:44 / 17.12.2024
iPhone ва Samsung фойдаланувчиларининг аксарияти сунъий интеллектни фойдали деб ҳисобламайди
18:56 / 25.11.2024
Жанубий Корея прокуратураси Samsung раҳбари учун 5 йил қамоқ жазоси талаб қилмоқда
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
01:02 / 25.10.2024