Жаҳон | 07:45 / 30.10.2020
6342
1 дақиқада ўқилади

Трамп ўзини сиёсатчи деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзини сиёсатчи деб ҳисобламайди, чунки ҳокимиятнинг одатдаги вакилларидан фарқ қилади. У бундай баёнотни твиттерда жойлаштирган.   

Фото: REUTERS

“Менинг баёнотларим Вашингтондаги сиёсатчиларнинг нутқларига ўхшамайди, чунки мен сиёсатчи эмасман. Мен ҳар доим ҳам Вашингтондаги сиёсий доиралар қоидалари бўйича ўйнамайман, чунки мен ўзимгача бўлган ҳар кимдан кўра сиз [сайловчилар] учун кучлироқ курашишга сайланганман”, – деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Трамп сайловолди кампаниясининг охирги икки кунида бир нечта штатда 11 та митинг ўтказмоқчилиги маълум қилинган.

Таъкидланишича, АҚШ президенти маслаҳатчилари унга сайловолди кампаниясининг охирги кунлари зўр бериб ҳаракат қилса, рейтингини 0,5-1 фоизга ошириб олиши мумкинлигини маслаҳат қилишган. Трамп вақтининг катта қисмини Пенсильвания, Флорида ва Шимолий Каролинада ўтказиши кутилмоқда.

 

Мавзуга оид