Жаҳон | 17:44 / 05.11.2020
4655
1 дақиқада ўқилади

Ҳарбий жиноятларда айбланган Косово президенти истеъфога чиқди

Ҳошим Тачи 1990-йилларда, мустақиллик учун уруш даврида дала қўмондони ва «Косово озодлик армияси» раҳбарларидан бири бўлган. 

Фото: Getty Images

Косово республикасининг бешинчи президенти Ҳошим Тачи ўз лавозимини тарк этмоқда, деб хабар берди AP.

У матбуот анжуманида ўз қарори ҳақида эълон қилган. Тачи ҳарбий жиноятлар содир этиш айблови бўйича Гаага судида жавоб бериш учун лавозимини тарк этмоқда.

Тачи мамлакатда «президентлик яхлитлигини ҳимоя қилиш учун» шу йўлни тутаётганлигини айтди.

Косово республикаси узоқ давом этган низолардан сўнг 2008 йилда Сербиядан ажралиб чиққанини эълон қилган. БМТнинг юздан ортиқ аъзо-мамлакатлари унинг мустақиллигини қўллаб-қувватлаган. 

Ҳошим Тачи 1990-йилларда, мустақиллик учун уруш даврида дала қўмондони ва «Косово озодлик армияси» раҳбарларидан бири бўлган.  

Ҳаагадаги Косово бўйича махсус прокуратура Тачи ва  «Косово озодлик армияси»нинг яна бир неча раҳбарларига нисбатан ҳарбий жиноятлар содир этиш айбловини эълон қилди.

Мавзуга оид