Путин Қорабоғда ҳалок бўлган тинч аҳоли ва қочқинлар сонини маълум қилди
Тоғли Қорабоғ учун Арманистон ва Озарбойжон ўртасида кечган жангларда тинч аҳоли орасидан 4 мингдан кўпроқ одам ҳалок бўлди, қочқинлар сони ўн минглабни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги гуманитар масалаларни ҳал қилиш бўйича ўтказилган йиғилишда маълум қилди.
“Жанглар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар сони 4 мингдан ошди, 8 мингдан кўпроқ киши яраланди, қочқинлар сони турли маълумотларга кўра ўн минглабни ташкил қилмоқда, фуқаролик инфратузилмаси, кўплаб маданий объектлар вайрон бўлган”, деб таъкидлаб ўтган Путин.
Россия етакчисининг таъкидлашича, ихтилофда жабр кўрганларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва осуда ҳаётга қайтишда ёрдам бериш лозим.
Путин шу мақсадда Россия ташқи ишлар вазирлигига Тоғли Қорабоғнинг гуманитар муаммоларини ҳал қилишда ЕХҲТнинг Минск гуруҳи, Халқаро Қизил хоч жамияти, БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси ҳамда ЮНЕСКО билан алоқани йўлга қўйиш вазифасини топширган.
Путин ихтилофни Озарбойжон, Арманистон ва Россия етакчиларининг уч томонлама баёноти эвазига тўхтатишга муваффақ бўлинганини қайд қилиб ўтган. У, шунингдек, “Тоғли Қорабоғ ихтилофи” иборасини бошқа қўллашга ҳожат қолмаслигига умид билдирган.
Мавзуга оид
15:59
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
07:50 / 24.12.2024
Анапа аҳолиси мазут тўкилиши сабабли Путинга мурожаат билан чиқди
14:14 / 23.12.2024