Ўзбекистон | 14:56 / 17.11.2020
7860
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жаҳон мамлакатларининг фаровонлик рейтингида 5 ўринга кўтарилди

Фото: KUN.UZ /Мухаммаджон Ганиев

Legatum Institute томонидан ҳар йили тузиладиган Legatum Prosperity Index дунё рейтингида Ўзбекистон 102-ўриндан 97-ўринга кўтарилди.

Муаллифлар мамлакатларни 9 мезон бўйича таққослади: иқтисодий ривожланиш даражаси, бизнес муҳити, давлат бошқаруви самарадорлиги, таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва шахсий эркинлик, шунингдек, ижтимоий капитал ва экологик муҳитни ривожлантириш мезонлари. 

Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг энг заиф томонлари ҳанузгача экологик муҳит (157-ўрин), шахсий эркинлик (147-ўрин) ва давлат бошқаруви самарадорлиги (136-ўрин) ҳисобланади. 
  
Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг кучли томонлари ижтимоий капитал (20-ўрин), соғлиқни сақлаш (43-ўрин) ва хавфсизлик (52-ўрин). 

2010 йилда Ўзбекистон биринчи маротаба мамлакатлар рўйхатида пайдо бўлди ва 109-ўринни эгаллади, 2019 йилда эса 102-ўринга кўтарилди. 

Мавзуга оид