Жаҳон | 09:56 / 03.01.2021
5093
1 дақиқада ўқилади
Нигерда жангарилар ҳужуми оқибатида 70 киши ҳалок бўлди
Нигернинг Мали чегараси яқинида жойлашган икки қишлоғига жангарилар ҳужум қилиши оқибатида камида 70 киши ҳалок бўлди.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, охирги вақтда жангарилар тинч аҳолига уларни қўллаб-қувватламаса, йўқ қилиш билан таҳдид қилиб келган.
Эътиборлиси, ҳужум содир этилган куни мамлакатда ўтган президент сайловларининг 1-босқичи дастлабки натижалари эълон қилинганди. Сайловларда ҳукмрон партиядан Муҳаммад Базум етакчилик қилмоқда. Сайловларнинг 2-босқичи февралда ўтиши белгиланган. Бу сайловлар Нигер тарихида ҳокимият демократик сайланган бир президентдан иккинчисига ўтадиган биринчи сайловлар бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади
14:55 / 12.08.2024
Нигерда кучли ёғингарчилик 94 кишининг ҳаётига зомин бўлди
15:53 / 09.08.2024
Киев: Нигер расмийларининг Украинага қарши айбловлари ҳақиқатга тўғри келмайди
07:31 / 07.08.2024