Ўзбекистон | 18:03 / 13.01.2021
27212
1 дақиқада ўқилади
Қишлоқ хўжалиги вазирининг икки ўринбосари лавозимини тарк этди
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Хўжаев ва Ботиржон Сулаймонов лавозимидан озод этилди.
Вазирнинг озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари буйича ўринбосари Саидкамол Хўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этди.
У 2018 йил июлида вазир ўринбосари этиб тайинланган, бунгача Агробанк бошқарув раиси сифатида фаолият юритган.
Шу билан бирга, вазир ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори сифатида ишлаб келган Ботиржон Сулаймонов ҳам лавозимини тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, Ботиржон Сулаймонов бир неча йилдан буён Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
14:07 / 25.07.2023
“Гуруч етишмовчилиги ва нарх ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, бизда захира етарли” — ҚХВ
18:21 / 16.06.2022
Аграр университет собиқ ректори қамоқда экани маълум бўлди
20:29 / 12.11.2021