Ўзбекистон | 18:07 / 11.02.2021
19078
1 дақиқада ўқилади

Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди 

Саиджамол Султонов Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Саиджамол Султонов 1980 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2002 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. 

У 2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Бектемир туманига сўнгги ярим йил ичида учинчи ҳоким тайинланмоқда. 2020 йил августида туманга 2018 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган Шоҳрух Мамажонов президентнинг туманга ташрифидан сўнг барча секторлар раҳбарлари — прокурор, ИИО ФМБ бошлиғи ва давлат солиқ инспекцияси раҳбари билан биргаликда ишдан олинганди. Унинг ўрнига Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Жаҳонгир Иброҳимов туманнинг янги раҳбари этиб тайинланганди. У бу лавозимда 5 ойга яқин вақт ишлагач, 2021 йилнинг январида Юнусобод тумани ҳокимлигига ўтказилди.

Мавзуга оид