Колония бошлиғи ўринбосарига пора таклиф қилган маҳкумга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ 27-сонли колониясида олдин жиноят содир этиб жазо муддатини ўтаётган маҳкум Р.Қ. колония бошлиғининг ўринбосари, майор К.Бекмуратовга шартнома объектларига ишга жалб қилмаслик эвазига 200 000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан колония бошлиғининг ўринбосари майор К.Бекмуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги билан мурожаат қилган.
Мазкур билдиргига асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлими ва Қўнғирот тумани прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида маҳкум Р.Қ. колония бошлиғининг ўринбосари, майор К.Бекмуратовнинг хизмат хонасида 200 000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қўнғирот тумани бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:59 / 18.12.2024
Маҳкумларга масофавий видеоучрашув ҳуқуқи берилади
21:00 / 09.12.2024
200 долларлик фотосурат, “иш битирган” курка болалари ва қўшмачининг “танка”си – ноодатий поралар
17:13 / 05.12.2024
Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби белгиланди
19:25 / 02.12.2024