Ўзбекистон | 10:58 / 17.03.2021
25584
1 дақиқада ўқилади

Паркент туманида ҳоким ўзгарди

Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳамедов ишдан олиниб, унинг ўрнига Шоҳрух Шоаҳмедов туманнинг янги ҳокимига айланди.

Шоҳрух Шораҳимович Шоаҳмедов Паркент туманига ҳоким этиб тайинланди. 

Шоҳрух Шоаҳмедов

Ш. Шоаҳмедов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2000 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2002 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини ҳамда 2004 йилда Санкт-Петербург Фуқаро академиясини тамомлаган.  

Лавозимга тайинлангунга қадар Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг бош директори лавозимида фаолият юритган.

У янги лавозимда Ниғмат Муҳамедовнинг ўрнини эгаллади. 2006-2009 йилларда Тошкент вилоятининг Чиноз туманига, 2009-2018 йилларда Қибрай туманига ҳокимлик қилган Ниғмат Исроилович Муҳамедов 2018 йилнинг сентябрида Паркент тумани раҳбарлигига тайинланганди.

Ниғмат Муҳамедов

2020 йилнинг сентябрида Паркент тумани ҳокимлиги  ҳокимнинг ўғли, Сардор Ниғматович Исроилов таъсисчи бўлган компаниядан Captiva автомобили харид қилгани ҳақидаги хабарлар ОАВда кенг ёритилган, якунда автомобил фирмага қайтариб берилганди.

Мавзуга оид