Xiaomi автомобил ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Дастлабки тафсилотларга кўра, Xiaomi автомобили Хитойнинг Xiaopeng компанияси 2014 йилдан буён ишлаб чиқараётган электромобилларга ўхшаш бўлади. Унга автопилот ва аккумулятор қувватини оқилона сарфлаш каби илғор технологиялар жорий этилади.
Xiaomi икки ой ичида ўз автомобили устида ишлашни бошлайди. Бу ҳақда ITHome нашри хабар берди.
Манбанинг айтишича, Xiaomi илк автомобилини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳасини бошламоқда. Автомобил устида ишлаш бир-икки ой ичида бошланади.
Дастлабки тафсилотларга кўра, Xiaomi автомобили Хитойнинг Xiaopeng компанияси 2014 йилдан буён ишлаб чиқараётган электромобилларга ўхшаш бўлади. Қайд этилишича, автомобилларга автопилот ва аккумулятор қувватини оқилона сарфлаш каби илғор технологиялар жорий этилади.
Ушбу лойиҳада тадбиркор Ван Чуан иштирок этмоқда. Чуан компаниянинг стратегик директори ҳисобланади. Эътироф этилишича, Xiaomi TV бўлинмасининг ривожланишида унинг ҳиссаси катта бўлган.
Xiaomi автомобил бозорига киришни режалаштирётгани ҳақида феврал охирларида хабар тарқалганди.
Мавзуга оид
23:19 / 11.01.2025
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
19:47 / 11.01.2025
2024 йилда Ўзбекистонга электр ва гибрид автомобиллар импорти бензинли автомобилларга қараганда кўпроқ бўлди
17:13 / 08.01.2025
“Umid avto” раҳбари қамоққа олинди. У жуда кўп миқдордаги фирибгарликда гумонланмоқда
12:11 / 08.01.2025